date

Педофилнинг қочиши ортидан ҳибсхона ходимлари жавобгар бўлди

Педофилнинг қочиши ортидан ҳибсхона ходимлари жавобгар бўлди

Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида жазони ижро этиш муассасасидан қочиб, 3-синф ўқувчисига жинсий тажовуз қилган маҳбус билан боғлиқ можаро бўйича ҳибсхона ходимларига нисбатан жиноят иши очилди.

Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш департаменти Марказий тергов ҳибсхонаси инспектори ва бошқа мансабдор шахслар олдиндан тил бириктириб, моддий манфаат эвазига қонунга зид ҳаракатлар содир этганликда айбланмоқда (Жиноят кодексининг 214-моддаси 3-қисми “б” банди). Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги маълум қилди.

Маълумотларга кўра, қочган 31 ёшли маҳбус аввал ҳам бир неча бор судланган — улар орасида болаларга нисбатан жинсий зўравонлик ҳолатлари ҳам мавжуд. Аммо у назоратдаги муассасадан қандай шароитда қочиб кетгани ҳозирча ошкор этилмаган.

Айни вақтда жабрланган қизалоқ “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази психологлари назоратида бўлиб, унга зарур тиббий ва руҳий ёрдам кўрсатилаётгани қайд этилган.

Ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 119-моддаси 4-қисми (“зўрлик ишлатиб, ғайритабиий жинсий алоқа қилиш”) бўйича жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи қўлга олинган ва қамоққа жойлаштирилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Педофилнинг қочиши ортидан ҳибсхона ходимлари жавобгар бўлди