17:02 / 02.01.2017
6 976

Римликлар Ватикан ҳудудида McDonald's очилганидан ғазабланишмоқда

Римликлар Ватикан ҳудудида McDonald's очилганидан ғазабланишмоқда

Рим шаҳри марказида, Ватиканга тегишди бинода McDonald's ресторани очилиши маҳаллий аҳоли ва диндорларнинг ғазабини келтирди. Бу ҳақда CNBC телеканалига асосланиб Кун.уз хабар берди.

Бу ресторан Ватикан ҳудудида Авлиё Пётр майдони яқинида пайдо бўлган. У Католик черкови кардиналлари истиқомат қиладиган уйнинг биринчи қаватида жойлашган.

Рестораннинг очилиши ҳақида олдиндан ҳеч ким огоҳлантирмаган, Ватикан маъмурияти ёки L'Osservatore Romano расмий нашри ҳам бу ҳақида ҳеч нарса демаган.

Римликлар бу ресторанга дарҳол МакВатикан номини беришди. Маълум бўлишича, Ватикан бу овқатланиш тармоғидан ижара сифатида ҳар ойда 30 минг доллар олади. Папа академияси профессори, кардинал Элио Сгреччио Ватиканнинг бу ҳаракатини қаттиқ қоралаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Римликлар Ватикан ҳудудида McDonald's очилганидан ғазабланишмоқда