
Наманган вилоятида ўтган йилги ҳолат бўйича мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича вазифаларни бажармаганлик учун прокуратура тақдимномасига асосан Косонсой, Учқўрғон ва Чортоқ туманлари ҳокимлари, Косонсой, Поп, Тўрақўрғон, Учқўрғон, Чортоқ, Чуст ва Янгиқўрғон туманлари ҳокимларининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосарлари ҳамда 16 нафар фермер хўжалиги раҳбари маъмурий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” газетасига таяниб Кун.уз хабар бермоқда.
Вилоятда ўтган йилнинг май-октябрь ойларида мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича белгиланган режалар бажарилмагани маълум маълум бўлди. Бунга экинларни парваришлаш ва ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экинлар экишни ташкил қилишдаги камчиликлар сабаб бўлган.
Ҳаммаси бўлиб 38 нафар масъул шахс қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўймаслик хусусида расман огоҳлантирилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар