
Фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг қарорларига асосан қарздор Янгиариқ туман тиббиёт бирлашмасидан 3 нафар фуқаро фойдасига моддий ва маънавий зарар ундириш белгиланган.
Суд қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Бюронинг Янгиариқ тумани бўлими давлат ижрочилари томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида қарздор Янгиариқ туман тиббиёт бирлашмасидан жами 123,7 млн. сўм моддий ва маънавий зарар ундирилган ва ундирувчи фуқароларнинг банк пластик карталарига ўтказиб берилиши таъминланиб, ижро ишлари амалда тамомланди.
Мисол учун, Фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор Янгиариқ туман тиббиёт бирлашмасидан ундирувчи О.Ражабов фойдасига жами 43 млн. сўм моддий ва маънавий зарар ундириш белгиланган бўлиб, давлат ижрочилари томонидан амалга оширилган ижро ҳаракатлари натижасида суд ҳужжатида кўрсатилган моддий ва маънавий зарар суммаси тўлиқ ундирилиб, ундирувчи фуқаронинг банк пластик картасига ўтказиб берилган.
Бу борадаги тадбирлар давом эттирилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!