date

Жиззахда болалар боғчасида қизча чўкиб вафот этди

Жиззахда болалар боғчасида қизча чўкиб вафот этди
Жиззах вилояти Мирзачўл туманидаги "Меҳрли юлдуз" хусусий болалар боғчасида 24 октябрь куни 1,5 ёшли қизча чўкиб вафот этди. Бу ҳақда Жиззах вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, 2024 йил 5 майда туғилган Х.Ф.Д. исмли бола боғча ҳудудида қаровсиз қолган.

У тушликка йиғилиш вақтида гуруҳдан узоқлашиб, сув тўлдирилган бассейнга тушиб кетган ва сув ютиб, ҳалок бўлган. Тарбиячи бир ўзи 26 нафар болага қараётганини маълум қилган.

Ҳалок бўлган қизнинг онасининг айтишича, фарзандини бир ой аввал ушбу боғчага берган ва содир бўлган воқеани "ёпишга" уринишган. Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан зарур хизмат текширувлари олиб борилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 116-моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жиззахда болалар боғчасида қизча чўкиб вафот этди