
Тошкент шаҳрида яшовчи 19 ёшли официант Б.Д. ўзининг 18 ёшли ҳамкасби А.Ш.га Телеграм орқали ўз танасининг номақбул қисмларини кўрсатувчи видеони юборган. 
Ушбу видео билан бирга, у қизни яқин муносабатга ундовчи номақбул мазмундаги хабарларни ҳам йўллаган.
Миробод туман маъмурий ишлар бўйича судининг 30 октябр куни чиқарган қарорига кўра, бу ҳаракатлар Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 41-1-моддаси 1-қисми бўйича «жинсий таъқиб» сифатида баҳоланиб, унга 5 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
 Enter
 Хато топдингизми? 
 Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
 