
Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида истиқомат қилувчи аёл тожик милицияси томонидан янги туғилган чақалоқни сотишда гумон қилиниб қўлга олинди.
Тожикистон ички ишлар вазирлигининг хабар беришича, 32 ёшли аёл қизини 2016 йилнинг 6 декабрь куни дунёга келтирган. У фарзандини Восе туманилик фуқарога 14 декабрь куни 1 минг сомонийга сотиб юборган, деб ёзмоқда Кун.уз сайти.
Ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланди, дейилади ҳуқуқни муҳофаза қилиш маҳкамаси хабарида. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар