date

Қашқадарёда суюлтирилган газ ўғирланди

Қашқадарёда суюлтирилган газ ўғирланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизмати хабарига кўра, Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманида суюлтирилган газни ўғирлаш ҳолати аниқланган. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг туман бўлими ходимлари ва ДХХ вакиллари билан ҳамкорликда махсус тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида “A.G.S.” МЧЖ раҳбари ва унинг жиноий шериги қўлга олинди. Аниқланишича, улар аҳолига ва ижтимоий муассасаларга имтиёзли нархларда сотилиши керак бўлган суюлтирилган газни ўғирлаш билан шуғулланиб келган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан газ “КамАЗ” ёқилғи ташувчи автомашинасига юкланаётган пайтда 10 360 килограмм суюлтирилган газ ўғирланган. Ушбу газнинг умумий қиймати 76,5 миллион сўмни ташкил қилади.

Шунингдек, жиноятчилардан 35 миллион сўм ва 2 000 АҚШ доллари миқдоридаги пул далилий ашё сифатида олиб қўйилган. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг “Ўзлаштириш ёки талон-торож қилиш йўли билан ўғирлик” моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёда суюлтирилган газ ўғирланди