10:29 / 09.01.2017
6 655

Қозоғистон қирғиз гўшти ва сутини ўз ҳудуди бўйлаб автомобилда олиб ўтишни тақиқлади

Қозоғистон қирғиз гўшти ва сутини ўз ҳудуди бўйлаб автомобилда олиб ўтишни тақиқлади

Қозоғистон 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб қирғиз гўшти ва сут маҳсулотининг ўз ҳудуди бўйлаб автомобиль транспорти орқали транзитини тақиқлади, деб ёзади Кун.уз сайти. Бундай хат Қирғизистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги Давлат ветеринар ва финосанитар инспекциясига юборилган.

Унга кўра, 15 корхона маҳсулоти тақиқланган. Улар Россия рўйхатига 2016 йилнинг февралида киритилган. Бу корхоналар ўз маҳсулотини РФ ҳудудида сотиш ҳуқуқига эга, бироқ Қозоғистон реестрига киритилмаган. Уларга маҳсулотни фақатгина темир йўл транспорти орқали олиб ўтишга рухсат берилди.

Қирғизистон ҳукумати Қозоғистон раҳбариятига вазият юзасидан изоҳ беришни сўраб мактуб йўллади. Хусусан, қозоғистонликлар нима учун қишлоқ хўжалиги вазирлиги транспорт соҳасидаги сиёсатни белгилаётганини тушунтириб беришлари керак.

Қирғизистон вазирлар маҳкамаси Евроосиё иқтисодий комиссиясига ҳам мурожаат қилган. У бу масалани 2017 йилнинг 13 январь куни кўриб чиқади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қозоғистон қирғиз гўшти ва сутини ўз ҳудуди бўйлаб автомобилда олиб ўтишни тақиқлади