
НАСА Ер ва Ойнинг Марс орбитасидан олинган суратларини тақдим этди. Тасвир - MRO автоматик станцияси томонидан ноябрь охирида олинган кадрларнинг энг яхши иккитасидан бирлаштирилган суратдир, деб ёзади Кун.уз сайти.
Бундай тасвир HiRISE борт камераси томонидан олинди. У тасвирларни инфрақизил, қизил ва кўк-яшил тўлқинлар узоқлигида қайд этиши мумкин. Шунингдек, у диаметри 0,5 метр бўлган ҳамда чуқур фазодаги энг бўлган катта телескопдан фойдаланади. Суратга олиш жараёнида Марс Ердан 205 миллион километр масофада бўлган.
НАСА’нинг хабар беришича, тасвирларни бирлаштиришда уларнинг кенглиги ва сайёраларнинг бир-бирига нисбатан бўлган ҳолатини сақлаб қолишга муваффақ бўлинган. Бироқ, ранг гаммаси таҳрирдан ўтказилди. Бунга Марс орбитасидан Ойнинг Ерга қараганда анча қорайиб кўриниши сабаб бўлди.
Маълумот учун, MRO – Марсни тадқиқ қилишга мўлжалланган сайёралараро станция бўлиб, у 2005 йилнинг 12 август куни учирилган ва Қизил сайёрага 2006 йилнинг 10 март куни етиб борган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар