00:29 / 13.01.2017
7 997

«Терроризм шаҳзодаси» Ҳамза бен Ладен отаси учун ўч оладими?

«Терроризм шаҳзодаси» Ҳамза бен Ладен отаси учун ўч оладими?

“Ал-Қоида” экстремик гуруҳининг ўлдирилган етакчиси Усама бен Ладеннинг ўғли Хамза бен Ладен яна АҚШ томонга мушт ўқталиб чиқди. Бу сафар у отасининг ўлими учун жавобгар қўшма штатлардан қасос олишга ваъда берган.

Интернет тармоғида тарқалган “Биз ҳаммамиз Усамамиз” деб номланган мурожаатда Хамза бен Ладен, давлат раҳбарлари томонидан қабул қилинган қарор учун АҚШ фуқаролар ҳам жавобгар эканлигини айтиб, бутун дунёга тарқалган жангарилар америкаликлар ва уларнинг иттифоқчиларига ҳужумлар уюштиришда давом этишини билдирган.

Хамза бен Ладен:”Агар сиз томонидан Обботтободда уюштирилган жиноят жазосиз қолиб кетади деб ўйласангиз, қаттиқ янглишасиз”. Айни дамда “ рақамли террорист”нинг ўғли бу “ислом миллати”нинг нафақат шахсан Усама бен Ладен учун, балки “исломни ҳимоя қилгувчилар” учун қасос бўлишини таъкидлаган.

Хамза бен Ладен: “Биз ўз ватанингизда ва ундан ташқарида ҳам сиздан Фаластин, Афғонистон, Сурия, Ироқ, Яман, Сомали ва бошқа сизнинг истибдодингиздан азият чеккан мусулмон заминлари учун ўч оламиз”.

Усама бен Ладен 2011 йилнинг 2 майида АҚШ президенти Барак Обама рухсати билан махсус хизмати томонидан ўлдирилган. “Ал-Қоида”нинг собиқ етакчисининг жасади Америка ҳарбий кемасидан денгизга улоқтирилиб ташланган.

2015 йилнинг август ойида Хамза бен Ладен жангариларни АҚШ ва унинг иттифоқчиларига хужум қилиб, нишон сифатида Лондон, Вашингтон, Париж ва Тель-Авив шаҳарларини кўрсатди.
Бундан сал олдин эса АҚШда бен Ладенни йўқотишга оид воқеа атрофида катта можаро юзага келди. Таниқли Америка журналисти Сеймур Херш шахсий текширувини ўтказиб, Оқ уй томонидан қонунлаштирилган тахмин аслида ҳақиқатдан йироқ бўлганини аниқлаган. Аслида эса журналистнинг маълумотига кўра, “Ал-Қоида” етакчисини Покистон АҚШга осонгина тақдим этган. Хершнинг фикрича, Покистон ҳукумати 2006 йилдаёқ ҳибсга олинган бен Ладенни Обботтободдаги шахсий уйида ушлашган. Америкаликлар эса Барак Обама айтганидек, унинг изига ўз махсус хизматлари саъй-ҳаракати билан эмас, балки “Ал-Қоида” йўлбошчиси боши учун белгиланган 25 млн долларга эга бўлишни истаган покистонлик генералнинг хоинлиги туфайли тушишган.
Усама бен Ладеннинг ўғли Хамза Саудия Арабистони фуқароларини қиролликдаги ҳукуматни ағдариб ташлашга чорлади. Унинг сўзларига кўра, бу йўл билан улар “Қўшма Штатлар таъсиридан озод бўлиш” имконини қўлга киритишади. Ўз аудиомурожаатида Хамза бен Ладен саудиялик ёшларни Ямандадаги жангарилар сафига қўшилиб, керакли ҳарбий қўникмаларга эга бўлишга чорлади.

Хамза бен Усама бен Мухаммад бен Авада бен Ладен 1991 йилда таваллуд топган. У Усама бен Ладен хотинларидан бири Саудия Арабистони фуқароси Хайри Сабарнинг ўғли.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Терроризм шаҳзодаси» Ҳамза бен Ладен отаси учун ўч оладими?