Тошкент марказида, Grand Mir Hotel (собиқ "Россия") меҳмонхонаси ёнида енгил автомобиль ва йўловчи иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Sputnik хабар берган.
Хабарда таъкидланишича, ҳодиса 12 январь куни кечқурун Тошкент вақти билан соат 19.30 да рўй берган. "Кобальт" русумли автомобиль меҳмонхона ёнида тасодифан йўловчини уриб кетган. Жабрдийда эса чет эл фуқароси бўлиб чиқди.
"Ҳодиса юз бериши билан атрофда томошабинлар кўпайган, бу эса тирбандлик юзага келишига сабаб бўлди. Оёғини ушлаб вой-войлаб ётган жабрланувчини чор томондан ўраб олинди", — деб таъкидлаган гувоҳ.
Гувоҳнинг сўзларига кўра, автомобиль томонидан туртиб юборилган шахс ёки Хитой ёки Корея фуқароси. У ўз ҳамроҳлари билан биргаликда йўлнинг ҳаракат қисмини белгиланмаган жойда кесиб ўтган. Бир неча қатор машиналар оқимида амаллаб йўлини топиб кетаётганлардан бири эса барибир автомобиль ғилдираклари остида қолган. Зарба оқибатида "Кобальт"нинг олдинги ўнг чироғи чил-парчин бўлган. Жабрланувчи жиддий жароҳатланмаган, унинг ўзини тутишидан тўқнашув туфайли унинг чап оёғи лат еганини англаш мумкин бўлган.
Аварияни ҳайдовчининг ўзи қуйидагича изоҳлаган: "Мен у қандай қилиб кўчадан кесиб ўтаётганини сезганим йўқ, ҳатто. Худдики, ернинг остидан пайдо бўлгандек эди. Мен шу оннинг ўзидаёқ тормозни босдим, шу туфайли у машина ғилдираклари остида қолмади. Мен соатига 50 км тезликда келаётган эдим, мана шу чет элликни қаттиқ зарбадан қутқариб қолди", — деб сўзлаган Гасан исмли ҳайдовчи.
Ҳодиса жойига етиб келган "Тез тиббий ёрдам" машинаси жабрланувчини касалхонага олиб кетган. Гасаннинг сўзларига кўра, йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари авария ҳолатини ўз бўлинмаларида ўрганишларини маълум қилган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”