date

Учкўприкда 70 миллион сўмлик солиқ қарзи ундирилди

Учкўприкда 70 миллион сўмлик солиқ қарзи ундирилди

Мажбурий ижро бюросининг Учкўприк туман бўлими томонидан амалга оширилган самарали чоралар натижасида туман иқтисодиётига салмоқли маблағ қайтарилди. Хусусан, “B.G.” масъулияти чекланган жамиятидан 70 миллион сўм миқдоридаги солиқ қарздорлиги ундирилиб, тегишли ҳужжатлар асосида давлат бюджетига ўтказилди.

Бюро ходимлари томонидан солиқ қарздорларини аниқлаш ва улар билан ишлаш бўйича тизимли чоралар кўрилмоқда. Бу эса нафақат давлат бюджети манфаатларини ҳимоя қилиш, балки тадбиркорлик субъектларининг молиявий интизомини мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилмоқда.

Учқўприк туман бўлими масъулларининг таъкидлашича, ушбу иш мамлакатимиздаги солиқ маданиятини ошириш ва иқтисодий барқарорликни таъминлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларнинг амалдаги ифодасидир.

Мажбурий ижро бюроси фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига қонун талабларига риоя қилиш, солиқ мажбуриятларини ўз вақтида бажариш орқали мамлакат ривожига ҳисса қўшиш зарурлигини эслатиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Учкўприкда 70 миллион сўмлик солиқ қарзи ундирилди