11:15 / 22.01.2017
6 601

Мельбурнда автомобилнинг пиёдаларни босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 5 кишигача ошди

Мельбурнда автомобилнинг пиёдаларни босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 5 кишигача ошди

Австралиянинг Мельбурн шаҳри марказида автомобилнинг пиёдаларни босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 5 кишигача етди. Бу ҳақда Австралия полицияси маълум қилди. Бу ҳақда "Reuters" ахборот агентлигига асосланиб "Кун.уз" сайти ёзмоқда.

Фожианинг 5-қурбони уч ойлик бола бўлди, у воқеадан икки кун ўтиб ҳалок бўлди. Яна 20 киши жиддий жароҳатланган.

Таъкидланишича, 26 ёшли ҳайдовчининг пиёдаларни босиб кетиши террорчилик билан боғланмаган. Ҳайдовчи ушланиши вақтида қўлидан яраланган. Унга жарроҳлик операцияси талаб қилинган.

Бунгача воқеа оқибатида 2 эркак, аёл ва 10 ёшли қизча ҳалок бўлганди. Полицияда қурбонлар сони ошиши мумкинлиги айтилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мельбурнда автомобилнинг пиёдаларни босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 5 кишигача ошди