
Пекинда доимий равишда яшовчи ва регистрацияга эга аҳоли сони 2016 йил охирида 21,7 млн кишини ташкил қилди. Бу ҳақда "Синьхуа" ахборот агентлигига асосланиб "Кун.уз" хабар берди.
Ўтган йили Пекинда қайд этилган аҳоли сони 18,8 млн кишини ташкил қилганди.
15 ёшдан 59 ёшгача бўлган меҳнатга лаёқатлилар улуши Пекин умумий аҳолисининг 73,7 фоизини, 14 ёшдан кичиклар сони 10,3 фоизни, 60 ёшдан катталар сони 16 фоизни ташкил қилмоқда.
Пекин раҳбарияти 2020 йилгача шаҳар аҳолисини 23 млн киши атрофида қолдиришни ва доимий равишда яшовчилар сонини 2014 йилдагидан 15 фоизга камайтиришни мўлжалламоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар