19:37 / 24.01.2017
8 080

Тошкентда доимий рўйхатдан ўтмаган шахслар ҳам уй сотиб олиши мумкин бўлади

Тошкентда доимий рўйхатдан ўтмаган шахслар ҳам уй сотиб олиши мумкин бўлади

23-27 январь кунлари "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси" лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамасига бағишланган медиаҳафталик бўлиб ўтмоқда. Бугун 24 январь, яъни медиаҳафтанинг иккинчи куни мавзуси Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари бўлди.

Шуни таъкидлаш жоизки, бу кунги мавзу баҳс-мунозараларга бой бўлди. Унда давлат органлари вакиллари 2017-2021 йилги Ҳаракатлар стратегиясига мазкур йўналиш бўйича киритиладиган бир қатор лойиҳалар билан таништирилди. Жумладан паспорт тизимини соддалаштириш, хорижга чиқиш паспортларини жорий этиш, аэропортлардаги тирбандликларни бартараф этиш, у ерда узоқ навбат кутишга тўғри келмаслиги учун автоматлаштирилган кабинкалар жорий этиш.

Бундан ташқари, кўпчиликни қизиқтирадиган яна бир масала - вилоятлардан ташриф буюрган аҳолининг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида уй сотиб олиш ва уни расмийлаштириш борасида сўз юритилди, деб хабар беради Кун.уз сайти.

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, 2017-2021 йиллардаги Ҳаракатлар стратегиясига киритилган лойиҳалардан бири ушбу масала бўйича енгилликлар жорий этилганини кўзда тутади, яъни бошқа вилоят аҳолиси Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшамаса-да, бу ердан ўз номига муайян шартлар асосида уй олиши мумкин бўлади, бунинг учун фуқаро Тошкент шаҳри ёки вилоятида янги қурилаётган турар-жойлардан бирини харид қилиши ва давлатга бож тўлаши лозим.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда доимий рўйхатдан ўтмаган шахслар ҳам уй сотиб олиши мумкин бўлади