16:31 / 25.01.2017
15 482

Миллий хавфсизлик хизматига қандай мурожаат қилиш мумкин?

Миллий хавфсизлик хизматига қандай мурожаат қилиш мумкин?

Эндиликда Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматига тўғридан-тўғри мурожаат қилиш имконияти пайдо бўлди. Бу ҳақдаги маълумот Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тақдим этилди, деб ёзмоқда Qalampir.uz сайти.

Порталда маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматига мурожаат қилмоқчи бўлганлар Ўзбекистон Республикасининг ”Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунинг 3-боби 16-моддасида белгиланган шартларга ва Ягона интерактив давлат хизматлари порталида келтирилган кўрсатмаларга амал қилишлари керак.

Эътиборли жиҳати шундаки, мурожаатда хатти-ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги устидан шикоят қилинаётган ташкилот номи ва мансабдор шахснинг фамиличаси, исми, отасининг исми аниқ кўрсатилиши лозим.

Аноним мурожаатлар ва қонунда белгиланган талабларни қаноатлантирмайдиган мурожаатлар, шунингдек, фойдаланувчининг бир неча бор битта масала бўйича жавоб берилган мурожаати қайта юборилганда агар унда янги важлар ёки ҳолатлар келтирилмаган бўлса, кўриб чиқилмайди.

Қолаверса, била туриб ёлғон маълумотлар баён этилган мурожаатларни кўриб чиқишда қилинган харажатлар жисмоний ёки юридик шахсдан суднинг қарорига кўра ундириб олиниши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Миллий хавфсизлик хизматига қандай мурожаат қилиш мумкин?