Фарғонада йирик операция: Гиёҳванд модда ва 4500 дона "Регапен" қўлга олинди!

1 дақиқа ўқиш189
Фарғонада йирик операция: Гиёҳванд модда ва 4500 дона "Регапен" қўлга олинди!

Фарғона вилоятида Гиёҳвандлик воситалари ва кучли таъсир этувчи моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши кескин кураш доирасида ДХХ, ИИВ ва Божхона органларининг ҳамкорлигида бир қатор тезкор тадбирлар ўтказилди. Натижада "гашиш" ҳамда контрабанда йўли билан киритилган "Регапен" дори воситаларини сотиш билан шуғулланган бир неча нафар шахс ҳибсга олинди.

"Матиз"да яширилган 866 грамм "гашиш"

Биринчи ҳолат Марғилон шаҳрида қайд этилди. Тезкор тадбир давомида 1996 йилда туғилган, Марғилон шаҳрида яшовчи фуқарога тегишли "Матиз" автомашинаси тўхтатилиб, кўздан кечирилди. Текширувда автомашина салонидан 866 грамм "гашиш" моддаси топилиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштирилди. Гумонланувчи ушбу гиёҳвандлик моддасини сотиб, катта даромад орттиришни мақсад қилгани маълум бўлди.

Қирғизистондан $12 800 лик "Регапен" контрабандаси

Бошқа бир операция Фарғона шаҳрида амалга оширилди. Андижоннинг Қўрғонтепа туманида яшовчи 2 нафар наркодилер Қирғизистондан яширинча олиб кирилган 4 508 дона "Регапен" кучли таъсир қилувчи дори воситаларини харидорга 12 800 АҚШ долларига сотиш чоғида қўлга олинди.

Ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, гумонланувларга "қамоқ" эҳтиёт чораси қўлланилди. Мутасадди органлар бу каби ноқонуний айланма ёшлар саломатлигига ва жамият келажагига жиддий хавф солишини эслатиб, унга қарши курашиш барчанинг бурчи эканини таъкидлади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?