Тошкент аэропортининг янги терминали қурилиши муносабати билан 540 уй хўжаликларида истиқомат қилаётган 1400 оилани бошқа жойга кўчиришга тўғри келади, деб ёзади Спутник агентлиги.
“Тошкент-4” деб ном олган янги терминал ишга тушганидан кейин соатига 1500 йўловчига хизмат кўрсатиш имконига эга бўлади. Терминал биноси қанотини кенг ёйган Хумо қушига ўхшаган бўлади. Терминалда 36 самолётга чиқиш перронлари ва 1700 та автомобил турар жойи бўлади.
“Кўчирилаётган оилаларни жойлаштириш билан Тошкент ҳокимияти шуғулланади. Маълум бўлишига кўра, ҳар бир оилага тенг майдонли хонадон, ер майдони ёки маблағ берилади. Ҳеч кимнинг ҳуқуқи поймол қилинмайди”, — деди Антон Ходжаян.
Ушбу масала миллий авиакомпания бош директори Валерий Тяннинг ҳам назаридан четда қолмади.
“Кўчирилаётган аҳоли “ҳа, мен қониқдим” дегунига қадар компенсация олади. Яна бир муҳим маълумот: бош вазир лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини аллақачон имзолади”, — деди Тян.
Эслатиб ўтамиз, янги аэропорт қурилишининг умумий нархи 430 миллион доллардан ортиқ. Ундан 200 млн доллари Жанубий Кореянинг “Эксимбанк”и томонидан ажратилади.
Янги аэропорт терминали Жанубий Кореянинг Инчон аэропортида қўлланилган технологиялар асосида қурилади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”