67 ёшли непаллик аёл минглаб қизларни жинсий қулликдан озод этгани учун Ҳиндистоннинг нуфузли мукофотларидан бирига лойиқ кўрилди. Бу ҳақда “Qalampir.uz” сайти хабар берди.
Анурадха Койраланинг айтишича, у жабрдийдаларнинг жисмоний ва руҳий оғриқларини кўриб, бу вазиятга четдан қараб тура олмаган. Унга аталган Падма Шри мукофоти март-апрель ойларида топширилади.
Маълумотларга кўра, 12 минг нафар аёл ва қизлар жинсий савдодан қутқариб олинган ва реабилитация қилинган. Шунингдек, 45 минг нафар аёлларнинг сотилишининг олди олинган.
Мутахассисларнинг айтишларига кўра, дунёда қулликка тушиб қоладиган жабрдийдаларнинг 40 фоизини айнан ҳиндистонликлар ташкил этади.
Собиқ ўқитувчи Анурадха Койрала 1993 йилда “Непалдаги она уй” номли хайрия жамиятига асос солди. Бу жамият жинсий савдо жабрдийдаларига, оилалари ёки жамият томонидан қувилган инсонларга ёрдам бериш билан шуғулланади. Ташкилот бу борадаги жиноятчиларни қўлга олиш йўлида ҳукумат ва полиция билан ҳамкорлик қилади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”