22:00 / 30.01.2017
8 803

Нигерияда 230 нафар фарзанди бор ота вафот этди

Нигерияда 230 нафар фарзанди бор ота вафот этди

Нигерияда 130 нафар рафиқаси ва 230 нафар фарзанди борлиги билан машҳур бўлган Алхожи Муҳаммад Абубакар Белло Масаба 93 ёшида вафот этди, деб хабар бермоқда "Kun.uz".

Имомлик қилган эркак ҳаётлигида "супер кўп хотинли эркак" деб тан олинганди. Масаба интервьюларидан бирида журналистларга унинг ҳаётидаги энг қийин иш – шундай катта оилани эплаш бўлганини ва бунда унга "Тангрининг ўзигина ёрдам беришини" тан олган.

Масабанинг кўп хотинлик борасидаги қарашларини ҳамма ҳам маъқулламаган. У 84 ёшда, хотинлари ва фарзандлари мос равишда 86 ва 170 нафар бўлганда, ислом суди ундан Қуръонда айтилгандек, 4 нафар хотинни қолдиришни талаб қилган. Аксинча у ўлим жазосига тортилиши мумкин эди. Бунга жавобан Масаба Қуръонда 4 нафардан кўпроқ хотинга эга бўлганлик учун жазолаш кераклиги ҳақида ҳеч нарса айтилмагани важ қилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Нигерияда 230 нафар фарзанди бор ота вафот этди