date

Маиший чиқиндиларни олиб кетиш хизматлари учун тўловлар ундирилмоқда

Маиший чиқиндиларни олиб кетиш хизматлари учун тўловлар ундирилмоқда

Маиший чиқиндиларни вақтида йиғиш — ҳудудларда тозалик, соғлом муҳит ва санитария талабларига амал қилинишида асосий омил ҳисобланади. Бироқ, айрим мижозларнинг хизмат ҳақи бўйича қарздорликлари сабаб, бу тизимда узилишлар юзага келмоқда.

Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси ходимлари маиший чиқиндиларни олиб кетиш учун тўловлар бўйича қарздорликларни ундиришда хизмат кўрсатувчи корхоналар билан ҳамкорликда ундирув ишларини олиб бормоқда.

Дастлаб қарздорликларни ихтиёрий тўлаш учун муддатлар берилиб, тушунтириш ишлари олиб борилади. Қарздорлик тўланмаган ҳолларда эса мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилади, мол-мулкларни хатлаш чоралари кўриб борилади.

Ушбу тадбирлардан кўзланган мақсад, қарздорликларни ундириш билан бирга аҳолининг тўлов интизомини ошириш, коммунал тармоқлар барқарорлигини таъминлаш ҳамда тозалик тизимидаги хизматлар узлуксизлигини сақлаб қолишдир.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Маиший чиқиндиларни олиб кетиш хизматлари учун тўловлар ундирилмоқда