
Тошкентда автомобиль эгаси автомобил ювиш шохобчасида қўйиб кетган машинанинг ўғирланганини аниқлади. Пойтахт ИИББ ахборот хизматига кўра, фуқаро Шайхонтоҳур туманидаги Олмазор маҳалласидаги автомобил ювиш шохобчасида машинасини ювдириш учун қолдириб кетган. Эрталаб машинасини олишга борганда, унинг йўқлигини кўрган.
Машина эгасининг сўзларига кўра, доим ушбу “мойка”да автомобилни ювдирар эди. Машинасини топа олмаганидан сўнг, у “102”га хабар берган. Шунингдек, тезкор тергов ишлари олиб борилиб, жиноят шохобча ишчиси Илҳом исмли шахс томонидан содир этилгани аниқланган.
Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан тезкор тадбирлар олиб борилиб, Malibu автомобили Чилонзор тумани ҳудудида йўл-патрул хизмати ходимлари томонидан топилди.
Гумонланувчи Илҳом ўз иши учун пушаймон эканини ва “бировнинг машинасини олиб ҳайдаш жиноят эканини билмасдим” деб таъкидлади. Қилинган ишга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.