17:23 / 06.02.2017
7 886

Ўзбекистонда қайси ташкилотда ишлаётган пенсионерларга пенсиялари тўлиқ тўланиши маълум бўлди

Ўзбекистонда қайси ташкилотда ишлаётган пенсионерларга пенсиялари тўлиқ тўланиши маълум бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига биноан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашига (кейинги ўринларда Республика кенгаши деб аталади) юридик шахс мақомини берган ҳолда уни фуқаролар йиғинларининг уюшмаси шаклида ташкил этилади. Бу ҳақда Qalampir.uz сайти ёзмоқда.

Республика кенгаши ва ҳудудий кенгашлар раисларининг биринчи ўринбосарлари бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг (кейинги ўринларда “Маҳалла” фонди деб аталади) тегишинча республика бошқаруви, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимлари, туманлар ва шаҳарлар бўлинмаларига раислик қиладилар.

Республика кенгашида ташкилий ишлар ва услубий масалалар бўйича раис ўринбосари, шунингдек Республика кенгаши ҳамда ҳудудий кенгашларда ёшлар ишлари, диний-маърифий масалалар, кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича раис ўринбосарлари лавозимларини жорий этилади.

Қарорга мувофиқ фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида жамоатчилик асосида фаолият юритадиган фуқаролар йиғини раисининг ўринбосари – ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчи лавозимини киритилади.

Аҳамиятлиси шундаки, Республика кенгаши, ҳудудий кенгашлар раисларининг биринчи ўринбосарлари ва ўринбосарлари лавозимларида ишловчи пенсионерларга пенсияларни тўла миқдорда тўлаш, бунда пенсияларни тўлаш билан боғлиқ харажатларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳисобидан қоплаш тартиби жорий этилади.

Республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосари мақоми, маиший таъминоти, тиббий ва транспорт хизматидан фойдаланиш борасидаги шарт-шароитларига кўра – вазирга, Республика кенгаши раисининг ўринбосари – вазир ўринбосарига тенглаштирилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда қайси ташкилотда ишлаётган пенсионерларга пенсиялари тўлиқ тўланиши маълум бўлди