Навоий вилоятида қуёнчиликни ривожлантириш, наслчилик ишларини такомиллаштириш ва ушбу йўналишда ихтисослашган кўп тармоқли агрофирмалар ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Кармана туманидаги “Қўрғон дала” агрофирмасида Италиядан келтирилган наслли оқ великан зотли қуёнлар парваришланмоқда. Бу ҳақда Кун нашр ёзмоқда.
– Ўтган йили май ойида ташкил этилган хўжалигимизга дастлаб 104 зотдор қуён келтирилган эди, – дейди агрофирма раҳбари Алишер Қобилов. – Шу қисқа вақтда улар сони 2 мингга етди. Ҳар бир қуён камида 15 килограммгача тош босади.
Изланувчан фермер наслли қуёнларни парваришлаш сирини қисқа фурсатда ўзлаштирди. Хона ҳарорати мўътадиллигини таъминлаб, вақти-вақти билан ҳавосини алмаштирди. Кичик лаборатория ташкил этиб, қуёнларни сунъий урчитишни йўлга қўйди. Агрофирма раҳбарининг таъкидлашича, қуёнлар 28 кунда 15 тагача болалайди.
Қуёнлар олинадиган маҳсулотга қараб икки гуруҳга ажратилади – гўшт учун, териси учун. Гўштининг биологик қиймати, юмшоқлиги, ёғ ва холестерин моддаси камлиги ҳисобга олиниб, тиббиётда аллергия, гипертония, ошқозон-ичак, меъда, ўт-пуфак, жигар касалликларини даволашда фойдаланилади. Қуён момиғидан тайёрланган ашёлар даволовчи хусусиятга эга бўлиб, неврология, радикулит билан оғриган беморларга тавсия этилади. Қуён момиғи иссиқни сақлаш хусусиятига кўра қўй жунидан 10 баробар афзалдир.
“Микрокредитбанк”нинг вилоят филиалидан олинган 250 миллион сўм имтиёзли кредит ҳисобидан иш бошлаган тадбиркор эндиликда қуёнлар сонини 50 мингтага етказиб, хориждан қуён гўштини қадоқлаш технологияси келтиришни мўлжалламоқда, терисини экспорт қилишни режалаштираётир. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”