date
views 8 829

Санкт-Петербургда ўзбекистонлик 22 ёшли йигит ҳалок бўлди

Санкт-Петербургда ўзбекистонлик 22 ёшли йигит ҳалок бўлди

Санкт-Петербургдаги “Крести-2” тергов изолятори қурилишида Ўзбекистондан бўлган қурувчи ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Кун нашри.

Қурилишда меҳнат қилган ўзбекистонлик 22 ёшли йигит ишларни бажариш чоғида баландликдан пастга қараб қулаган. У дарҳол касалхонага ўта оғир аҳволда етказилди. Йигитда кўкрак қафаси, қорин бўшлиғи, бош жароҳати аниқланган. Шаҳарнинг 33-рақамли Семашко номидаги касалхонасида бир неча соат давомида унинг ҳаётини сақлаб қолишга уринишди, бироқ у ҳушига келмай вафот этди.

Ушбу ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Санкт-Петербургда ўзбекистонлик 22 ёшли йигит ҳалок бўлди