Ислом Каримов… “Бу шахс аппаратчига нисбатан кўпроқ курашчига ўхшайди”, деб ёзганди собиқ иттифоқ марказида нашр этиладиган энг нуфузли газеталардан бири. “У жуда қалтис пайтда ҳокимият тепасига келди. Фарғонада одамлар бир-бирини ўлдираётган, уйларни ёқиб юборишаётган эди. Ғазабга минганларни қасос деб бир-бирининг қонини тўкишдан, афсуски, ҳеч ким қайтара олмади. Қолаверса, содир этилаётган қонли тўқнашувлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ҳақида аниқ маълумотнинг ўзи йўқ, бундай низоларни бартараф этиш бўйича тажриба ҳам йўқ эди.
Куни кеча сайланган янги раҳбарни эса халқ ҳали яқиндан билмасди. Шундай бўлишига қарамасдан эртаси куни у ўша ёкқа, Фарғонага отланди. Аэропортда кутиб олган соқчилар бўлинмасини: “Қирғин бўлаётган жойга боринглар, одамларни вазминликка даъват этинглар!” – деб жўнатиб юборди.
Вилоят партия қўмитаси биноси олдида турган бронетранспортёрларни ҳам ёнғин ичида қолган ҳудудларга сафарбар қилди. Ўзи эса қўлига тутқазилган маълумотларга қаноат қилмай, тўппа-тўғри ўша – нотинчлик содир этилаётган жойларга, ғазабга минган оломоннинг ичига кириб борди…
Водий аҳли янги раҳбарга тан берди, у жасур одам экан, деди. Ва бу гап бутун Ўзбекистонга ёйилди…
Бугун республикада Ислом Каримов шахсига бефарқ қарайдиган инсон йўқ. Одамлар ўз орзу-ҳавасларини унинг номи билан боғлашмоқда. Бошимиздан ўтказган барча азоб-уқубатлар ҳаққи уни бизга Яратганнинг ўзи етказди, дейишмокда…”.
* * *
Бу эътироф мустабид тузумнинг қонли қамчиси эрксевар халқлар боши устида аждаҳодай яна олов пуркай бошлаган ГКЧП хуружидан атиги беш кун аввал, Ўзбекистон ўз мустақиллигини эълон қилишидан ўн етти кун олдин («Литературная газета», 1991 йил 14 август) босилиб чиққан, яқин келажакдан буюк башоратдай бўлиб янграган ва шундай акс-садо берганди.
Ўшанда, Фарғонада “тутун бурқсиган” кезлари, атайин уюштирилган фитнаю иғволарга учиб ғазабга минган оломонни тўхтатиб қолган, минг-минглаб бегуноҳ одамлар кўнглига нажот бахш этган бу раҳбар орадан икки йил ўтиб Ўзбекистонни озодликка олиб чиқди ва роппа-роса чорак аср ўзи бино этган мустақил давлатга йўлбошчилик қилди. Миллионлаб одамларнинг “Бизга бу раҳбарни Яратганнинг ўзи етказди”, дея бежиз қувонмаганлари амалда исботини топди.
Чорак аср мобайнида босиб ўтилган миллий тараққиёт йўлимиз эса, мамлакатни жаҳондаги буюк давлатлар сафига қўшди. Ислом Каримов томонидан амалга оширилган беқиёс бунёдкорлик қурилишлари, ўзбек давлатчилиги тарихида босқичма-босқич рўёбга чиқарилган ислоҳотлар Йўлбошчи номини мангуликка муҳрлаб, абадий шон-шарафга буркади.
Амир Худойберди
Давоми бор…
Манба:Diydoraziz.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди