06:25 / 07.02.2017
7 847

Ўн минглаб майда балиқлар акулалардан антиқа йўл билан ҳимояланишлари намойиш қилинди

Ўн минглаб майда балиқлар акулалардан антиқа йўл билан ҳимояланишлари намойиш қилинди

"Би-би-си" телеканали "Мовий сайёра" ҳужжатли фильмидан лавҳа намойиш қилди. Бу лавҳада ўн минглаб анчоусдан (майда балиқ тури) иборат "балиқ гирдоби" шаклланиши тасвирланган, деб хабар бермоқда Кун нашри.

Ушбу антиқа ҳолат Тинч океанининг жанубий қисмида оқим ўзгариши вақтида суратга олинган. Бу оқим ўзи билан катта миқдорда планктон (майда организмлар) олиб келади. Улар ўзига анчоусларни, анчоуслар эса ўз навбатида акула ва тунецларни (йирик йиртқич балиқ) жалб қилади.

Анчоуслар йирик балиқлардан ҳимояланиш учун ўз таналаридан улкан айланувчи гирдоб ҳосил қиладилар. Бу ҳимояланиш стратегияси ҳар доим ҳам наф бермайди: акулалар анчоусларнинг йирик тўдасини ов қилиш осон бўлган майда гуруҳларга парчалаб юбориши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўн минглаб майда балиқлар акулалардан антиқа йўл билан ҳимояланишлари намойиш қилинди