07:23 / 09.02.2017
4 283

Хитойдаги қишлоқлардан бирига 14 ёввойи фил бостириб кирди

Хитойдаги қишлоқлардан бирига 14 ёввойи фил бостириб кирди

Ўн тўрт оч ёввойи фил емиш қидириб, Хитойнинг жануби-ғарбидаги Юньнань провинциясидаги қишлоққа бостириб кирди. Бу ҳақда Синьхуа агентлигига таяниб Кун хабар берди.

Хитойда Осиё ёввойи филлари қўриқланувчи жониворлар ҳисобланади. Улар асосан Сишуанбаньн округи, шунингдек Пауэр ва Линьцан шаҳарларида яшайди. Қиш мавсумида егулик етишмовчилиги уларни яқин атрофдаги қишлоқлардан емиш излашга мажбур қилади.

Ўрмон полицияси хабарларига кўра, сешанба куни эрталаб 14 ёввойи фил Синшуанбаньн-Дай автоном туманидаги Мэнхай уезди, Мандан қишлоғига бостириб кирган.

Филлар 26 январдан шу ҳудуд атрофида далалар ва фермер хўжаликлари яқинида емиш излаб айланиб юришган. Филлар бир неча жўжа ва ғозларни босиб, қишлоқ экинларини еб кетишган.

Полиция хавфдан огоҳлантириш ва транспорт полициясига хабар бериш, шунингдек маҳаллий аҳолини эвакуация қилиш учун махсус персоналини йўналтирган. Ҳукумат жониворларни кузатиш учун дрондан фойдаланган.

Ўрмон хўжалик бошқаруви маълумотларига кўра, 2011 йилдан 2015 йилга қадар Юньнань провинциясида филларнинг бостириб киргани тўғрисидаги 48 000 ҳолат қайд этилган. Бунинг натижасида 18 киши ҳалок бўлган, 27 нафари жароҳат олган, иқтисодий зиён эса тахминан 14 миллион долларни ташкил қилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хитойдаги қишлоқлардан бирига 14 ёввойи фил бостириб кирди