14:50 / 10.02.2017
7 116

25 йил ичида Душанбедан Тошкентга илк парвоз амалга оширилди

25 йил ичида Душанбедан Тошкентга илк парвоз амалга оширилди

Бугун, 10 февраль куни Душанбедан Тошкентга техник рейс амалга оширилди. Делегация таркиби орасида Тожикистон авиа саноати раҳбарлари билан бир қаторда 20 нафар Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари ҳам Тошкентга учиб келишди. Бу ҳақда “РИА Новости”га асосланиб Qalampir.uz маълум қилди.

“Тошкент-Душанбе-Тошкент йўналишида авиапарвознинг қайта тикланишини Ўзбекистон ва Тожикистон аҳолиси 25 йил кутган эди. Икки давлат раҳбарларининг ўзаро келишуви асосида бу авиапарвоз ҳаракати тикланди”, дейди Томас Халам.

“Somon Air” авиакомпаниясининг Тошкентга учадиган авиарейси 20 февралдан мунтазам равишда амалга оширилиши кутилмоқда. Ёз мавсуми бошлангунга қадар Душанбедан ҳафтанинг ҳар душанба куни Тошкентга парвоз қилиш мумкин бўлади. Март ойи охиридан рейслар сонини яна биттага кўпайтириш режалаштирилган.

Маълумот учун, Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги авиапарвоз 1992 йилда тўхтатиб қўйилган эди. Душанбе ва Тошкент ўртасидаги самолётлар ҳаракатини тиклаш ҳақида 2016 йил ноябрь ойида келишув имзоланган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 25 йил ичида Душанбедан Тошкентга илк парвоз амалга оширилди