6 975
Миллионларни “ҳазм” қилиб юборган туман паспорт бўлими бошлиғи ва унинг жиноий шериклари жазога тортилди
Қўштепа тумани ИИБ паспорт бўлими бошлиғи ва унинг жиноий шериклари бюджетга туширилиши лозим бўлган, ҳуқуқбузарликлар учун жарима тўловларини ўзлаштириб, талон-торож қилишган экан. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” газетасига асосланиб Кун ёзмоқда.
Бўлим бошлиғи Икромжон Ҳасанов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) бўлимдаги банк махсус кассаси ғазначиси Ҳомиджон Мамажонов ва кассада норасмий ишлаган Зоиржон Раззоқов билан ўзаро тил бириктириб, режа тузади. Унга кўра, И.Ҳасанов паспортини йўқотган ёки олиш муддатини ўтказиб юборган фуқароларга тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирмасдан, махсус кассага энг кам ойлик иш ҳақининг бир баробари миқдорида жарима тўлаб чиқишни тайинлайди. Улардан тўлов квитанцияларини олиб қолиб, норасмий ишлаган махсус касса ғазначиси З.Раззоқовга беради. У эса махсус касса ғазначиси Ҳ.Мамажоновдан маъмурий баённома тузилмай қилинган тўлов квитанциялари миқдорида нақд пулларни олиб, И.Ҳасановга топширади. Бошлиқ З.Раззоқовга “улуши”ни бериб, квитанцияларни йўқ қилади.
Ўз навбатида, махсус касса ғазначиси Ҳ.Мамажонов ҳам паспорт бўлими бошлиғидан “ибрат” олиб, ўзида қолган жарима пулларини банк ғазнасига топширмай, ўзлаштираверади. Фақат бож пулларинигина банкка топширади. Махсус кассага О.Салимова ғазначи этиб тайинлангач, унга иш ўргатиб, ёрдам бериб турган Ҳ.Мамажонов қинғир ишини давом эттиради. Ғазначи аёлни алдаб, “банкка топшираман”, дея олиб кетган кундалик бож пулларини банкка топшириб, жарима пулларини эса жиноий шериклари И.Ҳасанов ва З.Раззоқов билан ўртада баҳам кўради. Шу тариқа жиноий шериклари билан маъмурий ҳуқуқбузарлик расмийлаштирилмай ундирилган жами 169 млн. сўмдан зиёд жарима пулларини банкка топширмасдан, “ҳазм” қилиб юборади.
Паспорт бўлими бошлиғи И.Ҳасанов ўзича “саховатпешалик” ҳам қилади. Паспорт тизими қоидаларини бузган, яъни ўз вақтида паспорт олмаган ёки алмаштириш муддатини ўтказиб юборган 1685 нафар фуқарога тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилмасдан, энг кам иш ҳақининг бир баробари миқдорида жарима ундирилмай паспорт топширилгани натижасида, давлат манфаатларига жами 174,4 млн. сўмдан зиёд зарар етказилади.
Туман паспорт бўлимининг собиқ бошлиғи И.Ҳасанов, банк ғазначиси Ҳ.Мамажонов ва норасмий ғазначи З.Раззоқовнинг айблари уларнинг тўлиқ иқрорлигидан ташқари, ҳужжатли далиллар, гувоҳларнинг кўрсатмалари билан ҳам тасдиқланди. Нафсининг қулига айланган, етказилган зарар ўрнини тўлиқ қоплаган судланувчиларга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди