Ўзбекистон Президенти Туркманистон Президентини табриклади, деб хабар қилди Спутник нашри.
"Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовга БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 12-декабрни Халқаро бетарафлик куни деб эълон қилиш тўғрисидаги Резолютсия қабул қилиниши муносабати билан чин дилдан табриклаб мактуб йўллади", — дейилади хабарда.
Мактубда "ушбу қарор, ҳеч бир муболағасиз, тарихий аҳамиятга эга воқеа бўлди. Шахсан Сиз томонингиздан илгари сурилган ташаббусни жаҳон ҳамжамиятининг барча аъзолари томонидан бир овоздан маъқулланиши халқаро саҳнада Туркманистоннинг юқори мавқега эга эканлигини, бизнинг кенг минтақамизда хавфсизлик, барқарорлик ва изчил ривожланишни таъминлашда Сизнинг хизматларингиз ва ҳиссангизни барча томонидан тан олинишини яққол кўрсатди", деган сўзлар қайд этилган.
Ўзбекистон раҳбари Ўзбекистонда Туркманистон билан дўстлик ва қўшничилик муносабатлари алоҳида қадрланишини айтган. "Бизнинг давлатларимиз халқаро сиёсат ва минтақавий барқарорликнинг долзарб масалалари бўйича умумий ёки ўхшаш позицияга эга", — дейилади мактубда.
Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовга мустаҳкам соғлик, масъулиятли давлат ишларида янги зафарлар, Туркманистон халқига эса тинчлик, фаровонлик ва янада равнақ топишни тилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди