Кеча, 13 февраль куни Facebook ижтимоий тармоғидаги “Водители Ташкента” гуруҳи аъзолари томонидан икки кун ичида Тошкентдаги турли ҳудудларда содир бўлган ЙТҲларнинг суратлари жойлаштирилди, деб ёзади Qalampir.uz.
Суратлар ва изоҳлардан ЙТҲлар “Ғалабанинг 40 йиллиги кўчаси”даги АЁҚШнинг ёнида, ТТЗ ҳудудидаги катта автомбиль йўлида, Алгоритм даҳаси, Тошкент катта ҳалқа йўлида содир бўлганини кўриш мумкин.
Хусусан, “Ғалабанинг 40 йиллиги кўчаси”даги АЁШҚнинг ёнида Жигули русумли автомобиль иштирокида содир бўлган ЙТҲ оқибатида жабрланганлар ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган. Бироқ, гуруҳ қатнашчилари орасида ушбу постдан сўнг баҳс келиб чиқди.
Гуруҳ иштирокчиларининг бир қисми “Водители Ташкента” гуруҳига бундай суратларни жойлаштирмасликни, бировнинг ғамини тармоқда ёймасликни талаб қилишди. Шу билан бирга янги “Даҳшатли ЙТҲлар” гуруҳини очишни ва шу каби ЙТҲлар акс этган постларни ўша гуруҳга жойлаш таклифини беришди.
Баҳс иштирокчиларининг иккинчи қисми эса бундай пост ва суратлар гуруҳ аъзоларини, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини огоҳликка чақириб туришини ва ЙТҲлар акс этган суратларни жойлаштириш фойдали эканини билдиришди.
Орадан бир неча соат ўтиб, ЙТҲ суратлари акс этган постларнинг учтаси ўчириб ташланди.
Улар орасида ТТЗ ҳудудидаги автомобиль йўлида Matiz автомобили иштирокида содир бўлган ЙТҲ ҳақидаги пост мавжуд, холос. Гувоҳ ЙТҲ кеча, 13 февраль куни, соат 22:30 да содир бўлганини ёзиб қолдирган.
ЙТҲда жароҳатланганлар ҳақида маълумот мавжуд эмас. Бу каби хабарлар нафақат ижтимоий тармоқ фойдаланувчилар орасидаги ҳайдовчиларни, балки йўловчиларни ҳам огоҳликка чақиради.
Фикримизча, бу ЙТҲлар кун давомида Ўзбекистон бўйлаб содир бўлаётган йўл-транспорт ҳодисаларининг бир нечтаси, холос. Шундай экан, эҳтиёткорликни қўлдан бой бермайлик. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди