Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳри аэропортида маҳаллий фуқаро тўғри ичагида 1,2 килограмм олтинни олиб ўтишга ҳаракат қилгани учун ҳибсга олинди. Бу ҳақда Кун хабар берди.
Божхона ходимларида Сингапурдан учиб келган шахснинг ноодатий қадам ташлаши шубҳа уйғотган. Тинтув жараёнида эса йўловчидан 800 грамм тилла топилди – у нур диодли лампочкалар ичида беркитиб қўйилган бўлган. Шундан сўнг бу шахсни рентгендан ўтказишга қарор қилинди. Сканер эса унинг тўғри ичагида 12та олтин ёмбиси борлигини кўрсатди.
Қўлга олинган шахсда умумий ҳисобда икки килограмм қимматбаҳо метал топилди. Уларнинг тахминий қиймати 87 минг доллар атрофида.
Ражив Ганди номидаги аэропорт вакили қўлга олинган шахс тилла олиб ўтиш бўйича тажрибали жиноятчи эканини билдирган. «Камдан-кам кам одам тўғри ичагида олтин ёмбиларни олиб ўтишга ҳаракат қилади», - дея таъкидлаб ўтган эксперт.
Маълумки, Ҳиндистонда тилла Сингапур ёки Дубайга қараганда қимматроққа баҳоланади. Бу эса уни контрабанда учун яхши нишонга айлантиради. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди