
Ўзбекистоннинг Фарғона ва Жиззах шаҳарларида светофорнинг қизил чироғи ёқиқ турган ҳолатда ўнг тарафга бурилиш имконияти борлиги ҳақида маълум қилувчи махсус ёзувлар пайдо бўлди, деб ёзади "Qalampir.uz". Хабарларга кўра, бундай ёзувлар тахминан 20 кун аввал ўрнатилган.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Матбуот хизматидан хабар беришларича, ҳозирча синов тизимида йўлга қўйилган бу ҳаракат яқинда Тошкент шаҳрида ҳам амал қилиши мумкин.
“Светофорнинг қизил чироғида ўнг тараф йўлга бурилиш” қоидаси бошқа автомобиллар ва йўловчиларга йўл берган тарзда, тақиқланган чироқ ёқиқ турган ҳолатда ўнг тарафга бурилиш имконини беради. Дунёнинг кўплаб давлатларида муваффақиятли тарзда фойдаланилувчи бу қоида тирбандликлар юзага келишининг олдини олади. Яқинда Ўзбекистон ҳам ана шундай мамлакатлар қаторига киритилиши мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар