
Туркиянинг шарқидаги Элязиг шаҳрида юз берган бахтсиз ҳодиса оқибатида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг тансоқчисини автобус босиб кетишига бир бахя қолди. Бу ҳақда "Milliyet" нашрига асосланиб "Кун.уз" ёзмоқда.
Тансоқчи Эрдўған кетаётган автобус ғилдираклари остига тушган. Воқеа Эрдўған кортежи шаҳар марказидан кетаётган вақтда юз берган.
Оқибатда тансоқчи жароҳат олган ва Эрдўғаннинг шахсан ўзи унга ёрдам бергани автобусдан тушган. Нашр маълумотларига кўра, президент ва тансоқчи анчадан бери бир-бирларини танийдилар.
Эркак турли жароҳатлар билан шифохонага етказилган, унинг ҳозирги аҳволи ҳақида маълумот берилмаган.
[media=https://youtu.be/EVRTj9igeGQ] “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.