Дубай полицияси россиялик модель Виктория Одинцовадан ҳаётини хавфга қўймаслик ҳақида тилҳат олди, деб хабар бермоқда Vodiymedia.uz.
Бунга соҳибжамол томонидан Instagram саҳифасига қўйилган Кайан Минораси осмонўпаридаги экстремал фотосессия видеоролиги сабаб бўлди. Видеода 23 ёшли моделнинг ҳеч қандай эҳтиёт чораларини қўлламасдан, ўз ҳаётини хавфга қўйган ҳолда осилиб тургани акс этган бўлиб, бу вазиятда пастга тушиб кетиб халок бўлиши эҳтимоли ўта юқорилигига гувоҳ бўлиш мумкин.
"Рус аёлининг бу ҳаракати ҳаётига хавф солади. Шундан сўнг биз уни маҳкамага чақириб, қайтиб бундай ишга қўл урмаслик ҳақида тилхат олдик", - деди полиция генерал-майори Ҳалил Иброҳим ал Мансури.
Таъкидлаш жоизки, Одинцованинг Instagramдаги видеосини 500 мингдан ошиқ киши кўрди. Кўпчилик унинг бу ҳаракатини қоралади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди