Сўнгги кунларда Ўзбекистон вилоятлари маъмурий марказларида “Дамас” русумли автомобилларда йўловчиларни ташишни тақиқлаш ҳақида қарорлар қабул қилингани ҳақида миш-мишлар юрибди. Шу масалада юборилган мурожаатлардан бирида бунга ойдинлик киритиб бериш сўралди.
Ушбу масалага ойдинлик киритиш учун Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги ҳамда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлик бош бошқармаси матбуот хизмати билан Кун.уз нашри боғланди.
Ўзбекистон Автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг расмий хатида маълум қилинишича “Ўзбекистон Республикасининг Урганч, Бухоро, Самарқанд, Қўқон, Тошкент, Гулистон шаҳарларида аҳолига қулай шарт-шароит яратиш уларга транспорт хизматлари хавфсизлигини ошириш мақсадида “Дамас” автомобилларини босқичма-босқич қатновдан чиқариб ўрнига микроавтобус ва автобуслар ҳаракати йўлга қўйилган”.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 10 январдаги қарорига мувофиқ 2017-2021 йилларда 303та янги автобус йўналишини ташкил этиш, 2912та янги автобус ва 5700та микроавтобус харид қилиш, 37та автостанция қуриш, 37та автовокзал ва автостанцияни реконструкция қилиш бўйича тармоқ жадваллари ишлаб чиқилиб, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши раиси ва вилоятлар ҳокимлари томонидан тасдиқланди ҳамда уларга ижро этишга киришилди.
Агентлик республика аҳолисининг автобусларда ташишларга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондириш мақсадида 2017 йил мобайнида 86та автобус йўналишини очиш режалаштирилганини хабар қилди. Шулардан 26таси шаҳарда, 44таси шаҳар атрофида ва 16таси шаҳарлараро йўналишлардир.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 9 мартдаги "Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятининг алоҳида турларини амалга оширишни тартибга солиш тўғрисида"ги 303-сонли қарорига асосан автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро, халқаро йўналишларда тижорат асосида ташиш фаолияти фақат юридик шахслар томонидан амалга оширилиши белгиланган.
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати бунга қуйидагича изоҳ берди: “Бунинг сабаби шундаки, уюшмага аъзо бўлган ҳайдовчилар ҳар куни йўналишга чиқишдан олдин ҳайдовчи тиббий кўрикдан, транспорт воситаси эса техник кўрикдан ўтказилади. Бошқача айтганда ҳайдовчини ҳам, транспорт воситасининг техник холатини ҳам доимий назорат қилиш имконияти туғилади, бу холатларга жавобгар бўлган, уни назорат қиладиган масъул шахслар бўлади, ҳайдовчининг олдига эса битта вазифа қўйилади, у ҳам бўлса “Йўл ҳаракати қоидалари”га қатъий амал қилган ҳолда ҳаракатланиш. Демакки, ўз-ўзидан йўловчиларнинг хавфсизликларини таъминлаш кафолати ортади”.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати юқоридаги мурожаатга “автомобилнинг русумидан қатъий назар йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланишга рухсат берувчи барча меъёрий ҳужжатларга эга бўлган уюшмаларга ҳеч қандай тақиқ ва чекловлар ўрнатилмаган”, дея маълум қилди.
Хулоса шундан иборатки, юборилган расмий жавобга кўра, Урганч, Бухоро, Самарқанд, Қўқон, Тошкент, Гулистон шаҳарларида “Дамас” автомобилларини босқичма-босқич қатновдан чиқариб, ўрнига микроавтобус ва автобуслар ҳаракати йўлга қўйилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди