11:39 / 21.02.2017
5 972

Хитойда 94 ёшли кунг-фучи аёл топилди

Хитойда 94 ёшли кунг-фучи аёл топилди

Хитойнинг Чжэцзян вилоятида яшовчи 94 ёшли аёл кунг-фу билан шуғулланиши туфайли интернетда машҳур бўлиб кетди. Бу ҳақда Daily Mail нашрига таяниб Кун.уз хабар берди.

Чжан Хэсянь жанговар санъатларнинг бу тури билан тўрт ёшидан шуғуллана бошлаган ҳамда катта бўлганидан сўнг Нинбо шаҳрида ўзи дарс бера бошлади. Аёл айни дамда нафақага чиққан бўлиб, ҳар куни спорт билан шуғулланади ва қурол сифатида ёғоч таёқдан фойдаланади. У ўз ўғли билан биргаликда машқлар олиб боради, шунингдек, чеварасига ҳам бу спорт сир-асрорларини ўргатмоқда.

Хэсянь яхши жисмоний ҳолатда бўлиб, кучли соғлиғи билан ажралиб туради. Таъкидланишича, уни маҳаллий аҳоли вакиллари “аёл-рицар” деб аташади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хитойда 94 ёшли кунг-фучи аёл топилди