
Канадалик олимлар нохуш хотираларни ўчириш мумкинлигини исботлади. Тиббиётчилар фикрича, келажакда бу усул ёрдамида наркомания ёки руҳий зарбадан азият чекувчиларни даволаш мумкин, деб ёзмоқда Соф.йз сайти.
Каламушларни ўрганиш мобайнида тадқиқотчилар миянинг муайян маълумотни сақлашга масъул ҳужайраларини аниқлашди. Бу ҳақда Бостондаги конференцияда профессор Шина Жослин сўзлаб берди. Маълум товушли сигналдан кейин кемирувчиларга электр токи зарбаси бериб ўргатилган. Бироқ миянинг тегишли участкасининг фаоллиги тўхтатилгач, жониворлар бефарқ бўлиб қолган. Миянинг хотира марказларига такрор стимуляция берилиши натижасида ҳайвонларнинг хотираси тикланиб, хавфни яна ҳис эта бошлаган.
Профессорнинг айтишича, бу усул тирик мавжудотларнинг муайян хотираларини ёқиб ёки ўчириб қўйиш имконини беради. Аммо ахлоқий сабаблар туфайли олимлар буни инсонда синаб кўришни истамади ва бу амалиётни келажакка қолдирди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар