12:33 / 25.02.2017
10 022

Тошкентда ЙПХ ходимини ҳақорат қилган аёл муҳокамаларга сабаб бўлди (видео)

Тошкентда ЙПХ ходимини ҳақорат қилган аёл муҳокамаларга сабаб бўлди (видео)

ЎзМТРКнинг «Тошкент» телеканалида эфирга узатиладиган «Пойтахт йўлларида» кўрсатувида намойиш этилган видеолавҳа ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари томонидан кенг муҳокама қилинмоқда, дея ёзмоқда «Даракчи.уз».

Видеода йўл-патруль хизмати (ЙПХ) ходимлари томонидан тўхтатилган автомашина ҳайдовчиси маст ва тегишли ҳужжатларсиз экани маълум бўлган. Ҳайдовчи ўз исмини айтишдан бош тортган.

Шунда Spark ичида ўтирган йўловчи аёллардан бири ЙПХ ходимини ҳақорат қила бошлаган. Видеолавҳада айтилишича, у ЙПХ ходимининг жетонини ҳам юлиб олган.

Видеода аёл бу ҳолатни инкор этаётган бўлса-да, ички ишлар бўлимига олиб борилганидан сўнггина ЙПХ ходимининг жетонини қайтариб бергани айтилади.
[media=https://youtu.be/t6Kl0pXz1dM]
Мазкур видеоролик Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳига жойланганидан сўнг кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Аксарият интернет фойдаланувчилари ЙПХ ходимига қўполлик қилиб, уни ҳақорат қилган йўловчини қораламоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда ЙПХ ходимини ҳақорат қилган аёл муҳокамаларга сабаб бўлди (видео)