Наманган шаҳридаги “Отчопар” ўйингоҳида миллий халқ ўйинларидан саналган “улоқ-кўпкари” бўйича мусобақа ўтказилди. Оммавий халқ сайлида мезбонлар вакилларидан ташқари Андижон, Фарғона, Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Қашқадарё вилоятлари ва қўшни Қозоғистон Республикасидан келган уч юздан зиёд моҳир чавандоз иштирок этди.
Улоқ байрамининг тантанали очилишида унинг ташкилотчиси, 83 ёшли меҳнат фахрийси Йўлдошхон ота Саломов сўзга чиқиб, ўзбек халқининг қадимий қадрият, урф-одат ва анъаналари сирасига кирадиган улоқ-кўпкари йигитларни мардлик ва ҳалоллик руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади. Ўзбекистон Президентининг яқинда Қашқадарёга қилган ташрифи чоғида от спортини ривожлантириш, зотдор тулпор наслини кўпайтиришга эътибор қаратиш вазифа сифатида белгилаб берилганлигини қайд этди.
Оммавий улоқ баҳсларида Тўрақўрғон туманидан Карим, Ҳусниддин, Достон, Улуғбек полвонлар, Қўқон шаҳридан Беҳзод чавандоз, Марғилондан Ориф полвон, Қаршидан Фахри полвон, Андижондан Ислом чавандоз, Самарқанддан Дилшод полвонлар энг кўп маррани олиб, томошабинларнинг олқишига сазовор бўлдилар.
Катта байрам, сайилга айланган “Улоқ-кўпкари” беллашувларида ғолиб чиққан ботир чавандозлар кубок, медаллар ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди