Бугунги кунда вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш, ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларнинг ёт ғояларга алданиб қолишларининг олдини олиш куннинг энг долзарб масалаларидан бири бўлиб бормоқда.
Ўзбекисон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев ҳар ҳафтанинг пайшанбасини жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни, деб эълон қилиш таклифини киритган эди.
Ҳафта давомида ички ишлар органлари томонидан олиб борилаётган жиноятчиликка қарши кураш тадбирлари пайшанба куни сарҳисоб қилинмоқда, деб ёзади Qalampir.uz.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасидан хабар беришларича, 16-23 февраль кунлари пойтахтдаги 27 та мактаб, 14 та касб-ҳунар коллежи ва 11 та академик лицейда олиб борилган назорат тадбирларида 728 та мактаб, 520 та касб-ҳунар коллежи ва 132 нафар академик лицей ўқувчилари, жами 1380 нафар ўқувчи сабабсиз равишда дарсларда қатнашмагани аниқланган.
Пойтахт ҳудудидаги 22 та интернет-клубда рейд тадбирлари олиб борилган. Натижа шуни кўрсатмоқдаки, кўплаб ўқувчилар уйдан мактабга, деб чиқиб кетган ва дасрларда иштирок этмай, интернет-клублардан қўним топган. Бу ҳам етмагандек, уларнинг асосий қисми тун ярмигача вақтини клубларда ўтқазган. Ота-оналар эса бунга бефарқ муносабатда бўлган. Ушбу ҳолатлар юзасидан интернет-клублар эгалари ва ота-оналарга ҳам ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тегишли чоралар кўрилмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди