date

Қирғизистонда 14 ёшли автомобиль ўғриси ушланди

Қирғизистонда 14 ёшли автомобиль ўғриси ушланди

Қирғизистонда автомобиль ўғирлашда гумон қилиниб 14 ёшли ўспирин қўлга олинди. У қонуний вакиллар кузатувида милиция ҳудудий бўлинмасига олиб келинган. Бу ҳақда Кун.уз хабар қилмоқда.

Унинг маълумотларга кўра, Ўш вилояти ички ишлар бўлимига Қорасув тумани Янгиариқ қишлоғининг 26 ёшли фуқароси мурожаат қилган. У Ўш шаҳри кўчасида қолдирган Nissan Primera автомашинаси ўғирланганини маълум қилган.

Бундан ташқари, бишкеклик 28 ёшли Т. К. Subaru Legacy автомобилини Тўқмоқдаги автоювиш жойида қолдирганини, қайтганида машинасини топа олмаганини айтиб ариза топширган. Оператив-қидирув ишларида 24 ёшли Н.Н ҳам қўлга олинган.

Ҳозирда иккала гумонланувчи, аниқланган автомобиллар ва материаллар тергов органларига топширилган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Қирғизистонда 14 ёшли автомобиль ўғриси ушланди