10:28 / 01.03.2017
5 791

Япониялик аёл 60 ёшида компьютерни ўзлаштирди ва 81 ёшида мобил иловани тақдим этди

Япониялик аёл 60 ёшида компьютерни ўзлаштирди ва 81 ёшида мобил иловани тақдим этди

Агарда сиз ёши кекса инсонлар гаджетлардан қандай фойдаланишини кўриб, уларнинг устидан кулсангиз, унда 81 ёшли япониялик аёл ҳақида билиб қўйганингиз маъқул. У шу ёшида смартфонлар учун иловалар яратиш билан шуғулланади.

Масако Вакамия Японияда ҳар йилнинг 3 март санасида нишонланувчи Қўғирчоқлар куни арафасида ўзининг янги мобил иловасини тақдим этди.

Вакамия марказий банклардан бирида 43 йил давомида ишлаган, 60 ёшида эса компьютерда ишлашни ўрганиб олди.

У яратган илова Hinadan деб аталади - у икки сўздан таркиб топган: hina ("қўғирчоқ") ва dan (“ўз жойида туриш”). Ўйинчи анъанавий япон қўғирчоқларини керакли тартибда жойлаштириши лозим. Агарда вазифа аниқ амалга оширилса, махсус хабар келади.


Вакамаянинг шахсий блоги ҳам бор бўлиб, унда Excel’да расмлар яратиш ҳақида ҳикоя қилинади. Унда шунингдек видеоблог ҳам бор – у ерда аёлнинг Ўрта ер денгиз ва Янги Зеландияга саёҳати ҳақида сўз юритилади. Фаол ҳаёт кечирувчи аёлнинг Токио шаҳрида шахсий клуби ҳам мавжуд, унда нафақага чиққан кишиларни тўлақонли ҳаёт кечириш ва вақтни фойдали ўтказишга ўргатилади.

Бу Масако Вакамиянинг ўзининг мобил иловасини кенг жамоатчиликка тақдим этган TEDx форумидаги чиқишидан олинган тасвирлар.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Япониялик аёл 60 ёшида компьютерни ўзлаштирди ва 81 ёшида мобил иловани тақдим этди