20 йилдан бери Швейцарияда яшаб келаётган уддабурон инглиз Жон Грин Альп тоғларидаги тоғ ҳавосини идишларга тўплаб, уни дунёнинг ҳавоси ифлосланган шаҳарларида сотмоқчи, деб ёзади Kun.uz сайти.
Гриннинг айтишича, у ҳавони жуда машҳур тоғ ёнида жойлашган булоқ яқинидаги "махфий" жойдан йиғмоқда. Ҳаво йиғиладиган жойни фақат харидорларгина била олишади. Ҳаво солинган идишга ҳаво йиғиладиган жойнинг GPS-координаталари ва ҳақиқийлик сертификати илова қилинади.
Фото: SWNS
"Агар сен ифлосланган шаҳарда яшасанг, дизель буғларидан бўғилсанг, унда биз 3000 метр баландликдаги тоғ ҳавосининг янги захираларини олдик ва уни сенга юборишга тайёрмиз. Мен ҳавони автотураргоҳдан эмас, балки ҳақиқатан ҳам 3000 метрга кўтарилиб йиғаман", деб айтган Грин ўз сайтидаги промовидеода.
Швейцариянинг тоғ ҳавосини турли идишларга солинган ҳолда сотиб олиш мумкин: бундай ҳавонинг 3 литри 247 доллар, бир литри 167 доллар ва ярим литри 96 доллардан таклиф қилинмоқда.
Фото: SWNS
Лойиҳа муаллифи тушган пуллардан 25 фоизини Африкадаги World Vision Clean жамғармасига ўтказишга ваъда берди.
2015 йилда ОАВда Хитой Канададан соф ҳаво сотиб олаётгани маълум қилинганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди