date

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида етказилган зарар ундирилмоқда

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида етказилган зарар ундирилмоқда

ЖИБ Яшнобод туман судининг 27.03.2025 йилдаги ижро варақасига асосан, йўл-транспорт ҳодисаси "Дамас" русумли автотранспорт воситаси ҳайдовчисининг айби билан содир бўлгани суд қарорида белгиланган. Натижада жабрланувчи фуқарога 100 798,2 минг сўм миқдорида моддий зарар етказилган бўлиб, ушбу суммани тўлаш қарздор М.Р. зиммасига юклатилган.

Мазкур ижро ҳужжати 09.07.2025 йилда Бюронинг Яшнобод туман бўлими иш юритувига келиб тушиб, ижро иши қўзғатилган ва қарздорга қонунчиликда белгиланган тартибда 10 кунлик ихтиёрий муддат берилган. Бироқ, ушбу муддат давомида қарздор томонидан зарар қопланмаган.

Шундан сўнг мажбурий ижро чоралари кўрилган бўлиб, қарздорга тегишли Дамас русумли автотранспорт воситаси қидирувга берилган. Автотранспорт воситаси кейинчалик топилиб, 68 миллион сўмга баҳоланган ҳамда “e-auksion” электрон савдо платформасида сотувга чиқарилган.

Мазкур ҳолат йўл-транспорт ҳодисаси натижасида етказилган зарар суд қарорига асосан албатта ундирилишини, қарздорликни ихтиёрий равишда бартараф этмаслик эса мол-мулкка нисбатан мажбурий чоралар қўлланилишига олиб келишини кўрсатади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида етказилган зарар ундирилмоқда