Мўйноқда МИБ орқали салкам 100 минг доллар ундирилди

Мўйноқда МИБ орқали салкам 100 минг доллар ундирилди
Қисқача

Мўйноқ туманида қарздор корхонадан “ВУДИ ҲУАЙИ БИОЛОГИКАЛ ТЕЧНОЛОГИ КО” МЧЖ фойдасига 92 737 АҚШ доллари ундирилди. Қарздорнинг банк ҳисоб рақамларига инкассо қўйилиб, “Ласетти” русумли автомобили хатланди ва электрон ауксионда 82 083 000 сўмга сотилди. Қарздорликнинг қолган қисми банк ҳисоб рақамларидан мажбурий тартибда ундирилиб, маблағлар жорий йилнинг 30 январ куни ундирувчига ўтказиб берилди.

Мажбурий ижро бюроси Мўйноқ туман бўлими иш юритувида бўлган ижро ҳужжатига асосан қарздор корхонадан ундирувчи — “WUDI HUAYI BIOLOGICAL TECHNOLOGI CO” МЧЖ фойдасига жами 92 737 АҚШ доллари ундирилиши белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати Фуқаролик ишлари бўйича Қўнғирот туманлараро судининг 2024 йил 21 ноябрдаги қарорига асосланган.

Қарор ижросини таъминлаш мақсадида давлат ижрочиси томонидан қарздор корхонанинг банк ҳисоб рақамларига инкассо қўйилиб, унга тегишли “Lacetti” русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда хатланди ва электрон аукцион савдоларига чиқарилди

Ўтказилган савдоларда автомашина 82 083 000 сўмга сотилди. Қарздорликнинг қолган қисми эса қарздорнинг банк ҳисоб рақамларидан мажбурий тартибда ундирилди.

Ундирилган пул маблағлари жорий йилнинг 30 январ куни ундирувчи томонга ўтказиб берилди. Натижада тадбиркорнинг бузилган ҳуқуқлари тикланиши таъминланди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар