Наманганда қарзини узолмаган мижознинг фураси хатланди

Наманганда қарзини узолмаган мижознинг фураси хатланди
Қисқача

Наманганда қарздордан «Бизнесни ривожлантириш банки» фойдасига 2 миллиард сўмдан ортиқ қарзни ундириш учун унга тегишли гаровдаги юк автомашинаси хатланди. Фура қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилди. МИБ ходимлари мол-мулкни сақлаш ва кейинчалик қонуний тартибда реализация қилиш чораларини кўрмоқда. Қарздорликни тўлиқ ундириш бўйича ижро ҳаракатлари давом этмоқда.

Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси томонидан суд қарорлари ижросини таъминлаш ва қонун устуворлигини амалга ошириш мақсадида навбатдаги амалий ҳаракатлар олиб борилди.

Бошқарманинг алоҳида муҳим ижро ишларини ижро этиш шўъбаси инспекторлари қарздорга нисбатан суднинг ҳал қилув қарори ижросини таъминлаш доирасида мажбурий чоралар қўллади.

Суд қарорига мувофиқ, қарздордан «Бизнесни ривожлантириш банки» фойдасига 2 миллиард сўмдан ортиқ қарз ундирилиши белгиланган. Қарздорга тегишли гаровдаги юк автомашинаси (фура) хатланиб, қонунчиликда назарда тутилган тартибда расмийлаштирилди.

Ижро ҳаракатлари давомида мол-мулкнинг сақланиши, унинг қиймати ва кейинчалик ундириш жараёнида қонуний тартибда реализация қилиниши учун зарур барча чоралар кўрилмоқда.

Ҳозирда қарздорликни тўлиқ ундириш ва суд қарорини ўз вақтида ҳамда сўзсиз ижро этиш бўйича ижро ҳаракатлари изчил давом эттирилмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар