Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар вазирлиги ўтган ҳафта давомида республика бўйлаб қайд этилган ёнғинлар ҳақида маълумот берди, деб ёзади “Qalampir” нашри.
Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида яшовчи фуқаро Ў.Маматовнинг уйида электр иситиш мосламасидан фойдаланилиб, назоратсиз қолдирилиши оқибатида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 120 кв метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган.
Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида яшаган фуқаро А.Маликованинг уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 100 кв метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғинни ўчириш вақтида уй эгасинининг куйган ҳолдаги жасади топилган ҳамда келини куйиш тан жароҳати олган ҳолда шифохонага ётқизилган.
Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида яшовчи фуқаро Р.Эшматовнинг уйида иситиш печининг дудбурони қизиб кетиши натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 90 кв метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган.
Фарғона шаҳрида яшовчи фуқаро И.Дмитриев уйида маст ҳолда сигарета чекиб ухлаб қолиши натижасида 2 кв метр майдонда уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғин оқибатида уй эгаси куйиш тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди